ФОРИШ ТУМАНИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ КЕНГ ОММАВИЙЛАШИБ БОРМОҚДА
Бугунги кунда Фориш туманида хотин-қизлар ўртасида спорт кенг оммавийлашиб бормоқда.
Фориш тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ушбу соҳаларда ва тумандаги бошқа корхона, ташкилот, муассасаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
Мусобақалар қизғин курашларга бой бўлиб, унда 70 нафардан зиёд хотин-қизлар иштирок этишди.
Қизғин баҳслар ва муросасиз курашлар остида ўтган мусобақалар якунига кўра 1-ўринни туман тиббиёт бирлашмаси жамоасига, 2-ўрин 3-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоасига 3-ўрин Амир Темур номли 1-умумтаълим мактаби жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоаларга туман спорт мактаби ва туман тиббиёт бирлашмасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.