Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ХАЖМИ ОРТМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ХАЖМИ ОРТМОҚДА

21 июнь 2023 йил
83
0

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга.
Бугунги кунда мамлактда олиб борилаётган бозор ислоҳатлари хизмат кўрсатиш сохасининг ролини хам оширишга катта таьсир кўрсатади. Хизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмининг ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада Фориш туманида 2023 йил январ-март ойларида хизматлар ишлаб чиқариш хажми 95,1 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,3 фоизни хосил қилди.
Тохир Қўнаров,
Фориш туман статистика бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар