Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » БИР АСРНИ ЮЗИНИ КЎРГАН ОНАХОН

БИР АСРНИ ЮЗИНИ КЎРГАН ОНАХОН

20 июнь 2023 йил
94
0

Фориш тумани, 4-сектор ҳудудидаги “Учқулоч” маҳалласида яшовчи Жума момо Қонусова бугун табаррук 100 ёшга қадам қўйди. Онахон ҳамон бардам.
Онамнинг бутун умри меҳнатда ўтган дейди, - Жума момонинг келини Бозоргул опа Сеитова. Онам 1923 йил 19 июнда таваллуд топган. Очарчиликни ҳам, уруш давридаги қийинчиликларни ҳам бошидан кечирган, аммо, барчасига ўзининг сабр тоқатлилиги, меҳнати билан бардош бериб, бугунги дориломон кунларга етиб келган. Онамнинг босиб ўтган йўли бизлар учун ибрат мактаби.
Жума момо Қонусова 5 ўғил, 6 қизни тарбиялаб вояга етказган, барчасини ўз меҳнати билан уйли-жойли қилган табаррук инсон. 60 та набира 15 та чевараларнинг суюкли бувижониси.
Жума момо Қонусованинг табаррук 100 ёшга қадам қўйиши ҳамда яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Элнора Умматова ва туман “Оқила аёллар ҳаракати” аъзоси Норинсо Ирисовалар Жума момо хонадонига ташриф буюришиб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширишди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар