Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ҲАМКОРЛИКДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРЯПТИ

ФОРИШ ТУМАНИДА ҲАМКОРЛИКДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРЯПТИ

16 июнь 2023 йил
91
0

Фориш туманида ҳар ҳафта пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “профилактика куни” тадбирлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиб келинмоқда.
Ўтказилган тадбирлар давомида 223 та хонадонлар ўрганилди, 13 та паспорт виза тартиб қоидаларини бузган шахслар аниқланди.
Тадбирлар давомида ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи 14 нафар илгари судланганлар ва 38 нафар маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди.
Бундан ташқари Пробация гуруҳи назоратида турувчи 108 нафар, 28 нафар узоқ муддатга кетиб яшаш манзилига қайтиб келган шахслар ҳамда 4 нафар ишлаш мақсадида узоқ муддатга чет элга кетган шахсларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказилди.
151 та автотранспорт воситалари текширилиб, 15 нафар ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидабузарликлари содир этганлиги аниқланди.
Шунингдек, маҳаллаларда профилактика инспекторлари томонидан 12 та “Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми” мавзусида тадбирлар ўтказилиб, уларга икки юз олтмиш нафардан зиёд ёшлар қамраб олинди. Тадбирлар давомида маҳаллаларда мулкий турдаги, айниқса, фуқароларнинг ўғирлик, фирибгарлик жиноятларининг қурбонига айланиб қолишининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Фориш тумани ҳудудида ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасида олиб борилаётган кенг қамровли тезкор профилактик огоҳлантирув ва тушунтириш тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида ўтказилаётган профилактик тадбирлар давом этмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар