Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ОРОМГОҲДА МАДАНИЙ ТАДБИР

ОРОМГОҲДА МАДАНИЙ ТАДБИР

15 июнь 2023 йил
160
0

Фориш туманидаги барча оромгоҳларда ўғил-қизларни мароқли дам олиши, ёзги таътил мавсумини кўнгилли ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Оромгоҳларда мунтазам равишда қизиқарли маънавий-маърифий, маданий тадбирлар, спорт мусобақалари, турли викторина ва ўйинлар ташкил этиб борилмоқда.
Фориш тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган “Сайёд” маҳалласи ҳудудидаги "Жилғача" болалар ёзги дам олиш оромгоҳида Фориш туман маданият ва туризм бўлими бадиий ташвиқот гуруҳи томонидан маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда куй-қўшиқлар ижро этилиб, дам олувчи болалар иштирокида қизиқарли ўйинлар ташкил этилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар