Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » АҲОЛИ ТОМОРҚАСИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

АҲОЛИ ТОМОРҚАСИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

14 июнь 2023 йил
115
0

Фориш туман деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши туманнинг 4-сектор ҳудудидаги “Хонбанди” маҳалласи билан ҳамкорликда шу маҳалланинг Тиббиёт кўчасида яшовчи А. Избосаров, М. Довилова хонадонида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш юзасидан семинар ташкил этди.
Семинарда маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, кўча оқсоқоллари, маҳалла фаоллари, томорқа ер эгалари иштирок этишди.
Семинарда аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида томорқадан самарали фойдаланиш, “Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойили асосида маҳаллани муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш, аҳоли томорқасидан йил давомида 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳақида сўз борди.
Шунингдек, семинарда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар томорқасига экин экиш учун ерни тайёрлаш, кўчат билан таъминлаш, уруғлик етказиб беришда кўмаклашиш, маҳаллада 15-20 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сақлашга мўлжалланган совутгичли омборхона ташкил этиш ҳақида ҳам сўз юритилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар