Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНИБ, МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНИБ, МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

13 июнь 2023 йил
103
0

Фориш туманида ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти.
Айниқса, вақтинча иш билан банд бўлмаган ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб тадбиркорликка йўналтирилмоқда. Ўз фаолиятларини бошлашлари учун банклардан кредит олишда кўмаклашилмоқда.
Туманнинг 3-сектор худудидаги “Ойбек” номли маҳаллада яшовчи Аббос Холбоев ҳам айрим тенгдошлари сингари бекор юришни ўзига эп кўрмади.тадбиркорликка қўл урди. Маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиси Жамшид Эшмуродов унга кўмакдош бўлиб,”Халқ банки”дан 33 миллион сўм кредит маблағи олишда кўмаклашди.
Аббос Холбоев ушбу кредит маблағи ҳисобига алюмин профилдан эшик ва деразалар ясайдиган ускуна ҳамда зарур хом ашёларни харид қилди. 3 та янги иш ўрни яратди.
Бугунги кунда тадбиркор Аббос Холбоев бошлиқ жамоа аъзолари ҳар ойда аҳоли бюртмаси асосида 25-30 миллион сўмлик алюмин профилли эшик деразалар ясаб буюртмачиларга етказиб беришяпти.
Аббос Холбоевнинг саъй ҳаракати билан маҳаллада вақтинча иш билан банд бўлмаган 3 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлишди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

ҲАРАКАТДА БАРАКА БОР
10 июнь 2023, Суббота
ҲАРАКАТДА БАРАКА БОР
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар