Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ТАШАББУСИ БИЛАН ТУМАНДА “ДАЛА ДЎКОН”ЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ТАШАББУСИ БИЛАН ТУМАНДА “ДАЛА ДЎКОН”ЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

12 июнь 2023 йил
114
0

Фориш туманида аҳолини арзон ва сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида тумандаги маҳаллаларда, йўл четларида, аҳолига қулай бўлган жойларда “Дала дўкон”лар ташкил этилмоқда.
Бугун ўлкамизда пишиқчилик бошланди. Фермерлар, деҳқон хўжалиги аъзолари, томорқа ер эгалари ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бозорга элтиб сотмоқдалар.
Фориш туман ҳокимлиги ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамкорликда туманнинг 1-сектор худудидаги Амир Темур номли маҳаллада 1 та, 4-сектор худудидаги “Қизилқум” маҳалласида 3 та, 3-сектор худудидаги Ойбек номли маҳаллада 1 та “Дала дўкон”лар ташкил этилди.
Айни кунда ушбу дала дўконларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқасида етиштирилган сифатли маҳсулотлар аҳоли дастурхонларига етказиб берилмоқда.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар