Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЙЎЛИ СОЗНИНГ МАШАҚҚАТИ ОЗ

ЙЎЛИ СОЗНИНГ МАШАҚҚАТИ ОЗ

09 июнь 2023 йил
109
0

Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи, жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир. Йўлларнинг равонлиги инсонларнинг манзил-маконини яқин қилади, аҳолига ёрқин кайфият улашади.
Фориш тумани, 3-сектор худудидаги Ойбек номли маҳаллада жорий йилда 6 та маҳалла ички йўлларини таъмирлаш, аҳолига қулайликлар яратиш борасидаги хайрли ишлар бошлаб юборилди. Ушбу ички йўлларнинг 2 тасига асфальт қоплама ётқизилса, қолган 4 таси кенгайтирилиб қум-шағал тўкиб текисланади.
Айни кунда Фориш туман автомобил йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси жамоаси томонидан Ойбек номли маҳалланинг Муқимий кўчасини кенгайтириш, қум-шағал тўкиб текислаш ишларини олиб борилмоқда. Қум-шағал тўкиб текислаш ишлари якунлангач мазкур кўчага асфальт қоплама ётқизилади.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар