Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ҚИДИРУВДАГИ “GENTRA” ТОПИЛДИ

ҚИДИРУВДАГИ “GENTRA” ТОПИЛДИ

06 июнь 2023 йил
179
0

Банк фаолияти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг тез ривожланаётган тизимлардан биридир. Банкларнинг кредит ресурслари муқаддам ажратилган кредит қарзларининг тасдиқланган график асосида қайтарилишига боғлиқ. Шундай экан маълум мақсадларда кредит олган шахсларнинг бу борада ўз масъулиятларини ошириши, яна кимнингдир кредит ресурсларидан фойдаланишига имкон яратади.
Маълумки, Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2023 йил 10 февралдаги АТБ «Капитал банк» фойдасига қарздор Ж.Ахроровдан 97 миллион сўм кредит қарздорлик ундирувини гаров мулки хисобланган «Gentra» автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси бюронинг Дўстлик бўлимига 2023 йил 13 февралда келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусҳалари юборилган.
Мазкур ижро иши доирасида Ж. Ахроров бир неча бор огохлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли бўлган автомашинани хатлашдан яшириб келган. Кейинги ижро ҳаракатларида қарздорга маъмурий жарима қўлланилиб, ушбу атомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.
Ўтказилган тезкор қидирув тадбирларида мазкур «Gentra» автомашинаси Фориш тумани марказий кўчаларидан бирида ҳаракатланаётганлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Фуқаро олган кредитини мунтазам тўлаб борганида, маъмурий жарима, давлат божи, ижро йиғима каби ортиқча тўловлар тўламаган ҳамда автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилмаган бўлар эди.

Абдуҳаким ТАЖИБОЕВ,
мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими давлат ижрочиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар