ФОРИШ ТУМАНИДА ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ АҲОЛИ ЎРТАСИДА КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Фориш туман Адлия бўлими ходимлари тумандаги маҳаллаларда, корхона, ташкилот, муассасаларда янги таҳрирдаги Конституцияни кенг халқ оммаси орасида тарғиб қилиш мақсадида тарғибот тадбирларини амалга оширишмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Фориш туман 30-сон маданият марказида бўлиб ўтди. Тадбирда туман Адлия бўлими маслаҳатчиси Бегзод Туропов янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақида йиғилганларга батафсил сўзлаб берди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.