ФОРИШ ТУМАНИ МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун Фориш тумани 30-сон маданият марказида Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги томонидан "Маданият маркази ходимлари учун" семинар тренинг бўлиб ўтди.
Дастлаб семинар иштирокчилари карнай-сурнай садолари ва “Боғдон” фольклор этнографик халқ ансамбли ижросидаги куй-қўшиқлар билан тантанали кутиб олинди ва маданият марказидаги “Фориш ўлкашунослик музейи”, кутубхоналар, қўғирчоқсозлик студияси, овоз ёзиш студияси,ижро интизоми ва ҳужжатлар, шунингдек, тўгараклар ва бадиий жамоалар фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Семинарда Жиззах вилоят маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи Азамат Дарҳонов, Фориш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш, маданий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдуманнон Саидхонов, Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги ходимлари А. Мелибоев, А. Акбаров ва Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш методик маркази раҳбари С.Сайимовлар вазирликнинг жорий йил 16-февралда қабул қилинган 34-сонли буйруғи юзасидан тушунча ва маълумотлар бериб ўтди. Семинар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Семинар якунида туман бадиий ҳаваскорлари ижросида концерт дастури намойиш этилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тавсия этамиз:
