Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА СПОРТСЕВАР ЁШЛАР КЎПАЙМОҚДА

ФОРИШ ТУМАНИДА СПОРТСЕВАР ЁШЛАР КЎПАЙМОҚДА

01 июнь 2023 йил
120
0

Мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, айниқса, болалар спорти ривожига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Бу борада Фориш тумани, 1-сектор худудидаги Амир Темур номли маҳаллада жойлашган 4-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотида болалар спортини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган спортнинг таэквандо тўгарагида кўплаб болажонларга ушбу йўналишнинг сирларини ўргатмоқда. Натижада тарбияланувчилар орасидан жажжи чемпионлар чиқмоқда. Зафарбек Шухратов спортнинг шу тури бўйича туман миқёсида ўтказилган чемпионатда фахрли ўринни қўлга киритиб ўз тенгдошлари орасида ғолиб бўлди ва тадбир ташкилотчиларининг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғаларини қўлга киритди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар