Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ИЖОДКОРЛАРИ ФОРИШ ТУМАНИНИНГ ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ИЖОДКОРЛАРИ ФОРИШ ТУМАНИНИНГ ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

01 июнь 2023 йил
128
0

Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими ташаббуси билан бир гуруҳ сирдарёлик ижодкорлар Фориш туманининг туризм салоҳияти билан танишдилар.
Улар туманнинг 1-сектор худудидаги туризм маҳалласига айланиб бораётган “Ўхум” ва “Дўстлик” маҳаллаларининг Ўхум, Ҳаёт, Мажрум қишлоқларида, Нурота давлат қўриқхонасида, Айдар кўл бўйларида ҳамда тадбиркор Давронбек Латиповнинг туя сути билан даволаш масканида бўлишди. Мажрум қишлоғидаги минг йиллик арчани бориб кўришди.
Бу туризм масканларида экотуризм ихлосмандларига яратилган шарт-шароитлар билан атрофлича танишишди.
Икки кун давом этган прес-тур давомида Сирдарё вилояти ижодкорлари Фориш туманининг ажойиб табиат манзараларидан баҳраманд бўлишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар