Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИ “БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ФОРИШ ТУМАНИ “БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

31 май 2023 йил
55
0

Фориш тумани “Баркамол авлод” болалар мактабида “Услубчилар ва тўгарак раҳбарларининг меъёрий ҳужжатлари” мавзусида амалий услубий кўргазмали семинар ташкил қилинди. Тадбирда вилоятдаги барча туманлар Баркамол авлод болалар мактаби услубий бўлим бошлиқлари ва тўгарак раҳбарлари иштирок этишди.
Кўргазмали семинарни туман “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Бобур Ҳалилов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда Фориш туман “Баркамол авлод” болалар мактаби услубий бўлим бошлиғи Назим Ҳосилбеков ва инглиз тили тўгараги раҳбари Ирода Аҳмедова томонидан меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши мавзусида кўргазмали тақдимот ўтказилди. Ёш архитектор тўгараги раҳбари Илҳом Жонқобилов томонидан эса маҳорат дарси ўтказилди.
Шунингдек, семинарда Жиззах вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби услубий бўлим бошлиғи Гулчеҳра Ачилова, Фориш туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъба мутахассиси Насиббек Норбековлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
“Баркамол авлод” болалар мактабида ташкил этилган кўргазмали семинарда туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари томонидан китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Тадбир сўнгида ўқув йили давомида ҳар томонлама ўрнак кўрсатган тўгарак раҳбарларига туман “Баркамол авлод” болалар мактаби директори томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар