БИТИРУВЧИ ЁШЛАРГА ТАНТАНАЛИ РАВИШДА ГУВОҲНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ
Фориш тумани 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 2022 – 2023 ўқув йилида мактабни битираётган битирувчиларга тантанали равишда гувоҳномалар топширишга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ўқишни фаол давом эттираётган ва бошқаларга ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар ҳам тақдим этилди. Тадбир давомида мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган куй ва қўшиқлар концертга ташриф буюрган меҳмон ва ёш томошабинларга бир олам завқ улашди.
Шунингдек, 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Санъат гулдастаси” деб номланган ҳисобот концерт дастури ҳам бўлиб ўтди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)