Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ ЙЎЛНИНГ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ ЙЎЛНИНГ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

30 май 2023 йил
101
0

Фориш туман ҳокими Икром Матиев туманнинг энг чекка ҳудуди бўлган 2-сектор худудидаги “Гараша” маҳалласидаги Ғўроб қишлоғига олиб борувчи йўлни таъмирлаш ишлари билан танишди. Айни кунда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига қулайликлар яратиш, автотранспорт воситалари қатновини яхшилаш мақсадида кўп йиллардан буён таъмирланмаган маҳалла ички йўллари таъмирланмоқда.
Жумладан, бугунги кунда маҳалланинг Ғўроб қишлоғида ҳашар йўли билан қишлоққа олиб борувчи 5 километр йўл ҳашар йўли билан таъмирланиб қум шағал тўкиб текисланмоқда.
Мазкур таъмирлаш ишларини амалга оширишга Фориш туман Ободонлаштириш бошқармаси ва Фориш туман автомобил йўлларидан фойдаланиш давлат унитар корхонаси техника воситалари ҳамда ишчи хизматчилари сафарбар этилган.
Туман ҳокими йўлни таъмирлаётган ишчилар ва қишлоқ аҳолиси билан суҳбатлашди. Таъмирлаш ишларини тез ва сифатли якунлаш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар