Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ТОМОРҚАНИ ДАРОМАД МАНБАИГА АЙЛАНТИРАЁТГАН ТАДБИРКОР ДЕҲҚОН

ТОМОРҚАНИ ДАРОМАД МАНБАИГА АЙЛАНТИРАЁТГАН ТАДБИРКОР ДЕҲҚОН

25 май 2023 йил
127
0

Фориш тумани, 4-сектор худудидаги “Қизилқум” маҳалласида яшовчи Юсуф Худойназаров ўзининг меҳнатсеварлиги, ишбилармонлиги билан нафақат ҳамқишлоқларига балки форишлик томорқачиларга намуна бўлиб келаяпти.
Юсуф Худойназаров турмуш ўртоғи Ойсулув Худойназарова билан 5 ўғил 1 нафар қизни ўзи каби меҳнатсевар инсонлар қилиб вояга етказди. Барчасини уйли жойли қилди. Энди оёқ узатиб , ҳузур ҳаловатда яшайдиган кезда ҳам Юсуф Худойназаров ёнига набираларини олиб тиним билмайди. Оиланинг 15 сотих томорқасини ҳақиқий даромад манбаига айлантирган. Ўтган йили кузда тўқсонбости усулида экилган саримсоқ пиёздан 15 миллион сўм даромад олишни мўлжаллаб турибди.
Бундан ташқари томорқага экилган картошка, сабзи, пиёз, помидор, болгар қалампири ҳам баравж ривожланмоқда. Оила аъзолари томорқада етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўзларидан ортганини бозорга олиб чиқиб сотишади.
Бу оила томорқанинг ўзидан ҳар йили 45-50 миллион сўмгача даромад оляпти.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар