Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИ “ЎЗБЕКИСТОН” МАҲАЛЛАСИДА ЖАМОАТЧИЛИК КУТУБХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ФОРИШ ТУМАНИ “ЎЗБЕКИСТОН” МАҲАЛЛАСИДА ЖАМОАТЧИЛИК КУТУБХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

20 май 2023 йил
95
0

Фориш тумани “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи Алишер Арслонбеков ўтган йили вилоятда маҳаллалар ўртасида ўтказилган ,"Энг яхши китобхон маҳалла” кўрик танловида ғолиб бўлиб, вилоят Ахборот кутубхона маркази томонидан 32 900 000 сўмлик китоблар жамланмаси ютиб олган эди. Ана шу китоблар жамланмаси Алишер Арслонбеков истиқомат қилаётган “Ўзбекистон” маҳалласига топширилиб, маҳалланинг жамоатчилик кутубхонаси ташкил этилди.
“Ўзбекистон” маҳалласида ана шу китобларни кутубхонага топшириш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят Ахборот кутубхона маркази директор ўринбосари Ғулом Усмонов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Раъно Давлонова ва китобхоннинг онаси Марғуба Сояқуловалар иштирок этишди.
Тадбирда иштирок этганлар китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар