Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН “ЎХУМ” МАҲАЛЛАСИ ҲАЁТ ҚИШЛОҒИДА САЙЁҲЛАР УЧУН ЯНА БИР МЕҲМОНХОНА БУНЁД ЭТИЛДИ

ФОРИШ ТУМАН “ЎХУМ” МАҲАЛЛАСИ ҲАЁТ ҚИШЛОҒИДА САЙЁҲЛАР УЧУН ЯНА БИР МЕҲМОНХОНА БУНЁД ЭТИЛДИ

18 май 2023 йил
190
0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ўхум” маҳалласи Ҳаёт қишлоғида “GRAND TRAVEL CENTRE” оилавий корхонаси раҳбари тадбиркор Омонбой Анжиров томонидан сайёҳлар учун янги меҳмонхона қурилиб, ишга туширилди.
“Ўхум” маҳалласи Ҳаёт қишлоғининг тоза ҳавоси сўлим табиати, зилол суви, меҳмондўст халқи чет эллардан ташриф буюраётган сайёҳларни ром этган. Шу боис бу ерга ҳар йили минглаб чет эллик саёҳлар ташриф буюришади.
Янги меҳмонхона биноси ўзида замонавий ва миллий архитектурани мужассам этган. Унинг атрофи соя салқин яшилликдан иборат. Ариқларда зилол сувлар шарқираб оқиб турибди. Бу ерда сайёҳлар яшаши, Ўхумнинг сўлим тоғ манзараларидан баҳра олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар