Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН “ЎХУМ” МАҲАЛЛАСИДА ТАДБИРКОР ТОМОНИДАН САЙЁҲЛАР УЧУН МЕҲМОНХОНА ҚУРИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ФОРИШ ТУМАН “ЎХУМ” МАҲАЛЛАСИДА ТАДБИРКОР ТОМОНИДАН САЙЁҲЛАР УЧУН МЕҲМОНХОНА ҚУРИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

17 май 2023 йил
104
0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ўхум” маҳалласи туризм маҳалласига айланиб бормоқда.

Ҳар йили бу маҳаллага АҚШ, Франция, Буюк Британия, Германия, Россия ва дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларидан минглаб чет эллик сайёҳлар ташриф буюришади.
“Ўхум” маҳалласида яшовчи тадбиркор “Ҳаёт боши” туризм маскани раҳбари Ихтиёр Анжиров томонидан маҳаллада 19 ўринли сайёҳларни қабул қиладиган меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу меҳмонхона 2 қаватли бўлиб, маҳаллий хом ашё – тошдан бунёд этилган. Бино замонавий ва миллий архитектурани ўзида мужассам этган. Меҳмонхона атрофи соя салқин, яшилликдан иборат. Бу ерда сайёҳлар яшаши, тоғ манзараларидан баҳра олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Фориш туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, тумандаги “Ўхум”, “Сайёд”, “Дўстлик” ва “Учқулоч” маҳаллаларида инфратузилмани яхшилаш, туризмни ривожлантириш борасида ишлар олиб бориляпти.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар