Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ТОМОРҚА КОНИ ФОЙДА

ТОМОРҚА КОНИ ФОЙДА

17 май 2023 йил
102
0

Фориш тумани 4-сектор ҳудудидаги “Қизилқум” маҳалласида яшовчи Азиза Худойбердиева боқувчисини йўқотган, бир нафар фарзанди бор.

У 2022 йилда ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар қатори “Аёллар дафтари”га киритилган эди. Унинг моддий аҳволини яхшилаш, бандлигини таъминлаш мақсадида унга “Халқ банки” Фориш филиалидан 30 миллион кредит маблағи олиб берилди. Азиза Худойбердиева ана шу банкдан олинган кредит ҳисобига томорқасида иссиқхона қуриб, кўчат етиштиришни йўлга қўйди.
Халқимиз азалдан ерга меҳр бериб, нафақат ўз рўзғорини, балки эл-юрт дастурхонини ҳам тўкин қилиб келган. Томорқага берилган “кони фойда”, “даромад манбаи”, “етти хазинанинг бири” каби таърифлар бежиз айтилмаган.
Азиза Худойбердиева ҳам оиласи фаровонлигини таъминлаш, фарзандини ҳеч кимдан кам бўлмаган қилиб вояга етказиш учун ерга меҳр берди. Тинимсиз меҳнат қилиб, изланиб интилди. Иссиқхонада турли кўкатлар, қовун, тарвуз, помидор, булғор қалампири каби экин кўчатларини етиштиришни йўлга қўйди. Шу тариқа иссиқхона даромад манбаига айланди. Натижа кутилгандан ҳам аъло бўлди. Кредитни қайтариб, яхшигина фойда ҳам ола бошлади.
– Оила фаровонлиги, дастурхон тўкинлиги, рўзғор кам-кўстини тўлдиришда томорқадан олинаётган даромаднинг ўрни беқиёс экан, – дейди Азиза Худойбердиева. – Биз бозорга маҳсулотимизни кўтариб юрмаймиз, ўзлари келиб пулини тўлаб олиб кетишади. Ўтган икки ой давомида иссиқхонамизда етиштирилган қовун, тарвуз, помидор, булғор қалампири, бодринг кўчатлари сотишдан 50 миллион сўмдан зиёд даромад олдик. Халқимиз бежиз “Сада эксанг сояси бор, макка эксанг пояси” демаган. Экинни экдингми, албатта рўзғорингга қут барака киради. Инсон қандай касб билан шуғулланмасин, унга меҳр қўйиб, ишини севса, муваффақиятга эришиб, даромади ҳам ошиб бораверади.
Азиза Худойбердиева битта иссиқхона билан кифояланиб қолгани йўқ. У маҳалла ҳудудидан 0,49 сотих ер олиб турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам етиштирмоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар