Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МУАММОЛАР “МАҲАЛЛАБАЙ” ЎРГАНИЛМОҚДА

МУАММОЛАР “МАҲАЛЛАБАЙ” ЎРГАНИЛМОҚДА

17 май 2023 йил
147
0

Фориш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳаким Тўйчиев Фориш туман 1-сектор ҳудудидаги “Дўстлик” маҳалласи Андиген қишлоғида яшовчи аҳоли билан оммавий сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Сайёр қабул аввалида Ҳаким Тўйчиев сўзга чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг томорқадан олинадиган даромадини ошириш, маҳаллада оилавий ажримларнинг олдини олиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишлар тўғрисида иштирокчиларга ўз тавсияларини бериб ўтди.
Учрашувда аҳоли томонидан 8 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотидаги узилишларга барҳам бериш, аҳоли чорва моллари учун яйлов ер майдони ажратиш, банкдан кредит олишда кўмаклашиш ва бошқа масалалар бўйича бўлди. Ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 4 та мурожаатлар тегишли ташкилотларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар