Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИНИНГ НАВБАТДАГИСИ “ОҚ ТЕПА” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛИБ ЎТДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИНИНГ НАВБАТДАГИСИ “ОҚ ТЕПА” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛИБ ЎТДИ

16 май 2023 йил
111
0

Фориш туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ бўлими, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорликда вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш, касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида мунтазам равишда тумандаги маҳаллаларда меҳнат ярмаркалари ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай меҳнат ярмаркаларининг навбатдагиси туманнинг 3-сектор худудидаги “Оқтепа” маҳалласида бўлиб ўтди.
Унда тумандаги 22 та корхона, ташкилот, муассасалар, фермер хўжаликлари ва кичик корхоналар ўзларида мавжуд бўлган 55 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
Меҳнат ярмаркасида касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган 8 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди. 4 нафар ёшларга ишга йўлланма берилди. 10 нафар вақтинча ишсиз фуқароларга хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисида ҳамда 6 нафар фуқароларга “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунлар тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар