Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ-ДИНИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ-ДИНИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

13 май 2023 йил
95
0

Фориш тумани "Ойбек" номли маҳаллада жойлашган “Биллур” тантаналар мажмуасида Республика ишчи гуруҳи томонидан тумандаги корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарлари, маҳалла нуронийлари ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида "Ижтимоий-диний вазиятни соғломлаштириш, радикал қарашларга таъсирчан чораларни кўриш" мавзусида диний-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита раиси маслаҳатчиси Илҳом Маърупов сўзга чиқиб, аввало она Ватанга муҳаббат, юрт тинчлиги, мамлакатимизда инсон манфаати, миллий қадрият ва урф-одатларимизга содиқлик учун олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, диний бағрикенглик ва ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш оқибатлари ҳамда шукроналик туйғулари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Худди шундай тадбирлар туман маданият марказида, 12-умумтаълим мактабида, 18-сон мусиқа ва санъат мактабида ҳам бўлиб ўтди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар