Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ФОРИШДА ЎЗИГА БИРИКТИРИЛГАН ЁШЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ФОРИШДА ЎЗИГА БИРИКТИРИЛГАН ЁШЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

13 май 2023 йил
79
0

Жиззах вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов Фориш туманида Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди.
Ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни эшитиш, уларга ўз вақтида ечим топиш бугунги кунда ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг кундалик вазифасига айланган.
Учрашувда ёшлар томонидан даволанишда кўмаклашиш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш учун банкдан кредит олишда ёрдам бериш ва бошқа масалалар бўйича 10 та мурожаатлар бўлди.
Учрашувда кўтарилган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиниб, ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Учрашув жараёнида Фориш туман ҳокими Икром Матиев, туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳаким Тўйчиев иштирок этди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар