Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР САМАРА БЕРЯПТИ

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР САМАРА БЕРЯПТИ

12 май 2023 йил
147
0

Фориш тумани, 1-сектор худудидаги “Боғдон” маҳалласида ҳафтанинг ҳар пайшанбасида маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш борасида профилактик тадбирлар ўтказиб келиняпти.
Бу борада “Боғдон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, маҳалла профилактика инспектори, маҳалла хотин-қизлар фаоли ва маҳалла ёшлар етакчиси ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Профилактика кунида мутасаддилар хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан суҳбатлашмоқда. Айниқса, фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган ота-оналар, жиноят содир этишга мойиллги бор шахслар, чет элдан доимий яшаш манзилига қайтиб келган шахслар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказилиб, улар муаммолари ҳам ўрганиб борилмоқда.
Ана шундай самарали ҳамкорлик маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қиляпти.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар