Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ ПРОФИЛАКТИКА КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШИБ, ЗАРУР ТОПШИРИҚ ВА КЎРСАТМАЛАРНИ БЕРДИ

ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМИ ПРОФИЛАКТИКА КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖАМОАТЧИЛИК ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШИБ, ЗАРУР ТОПШИРИҚ ВА КЎРСАТМАЛАРНИ БЕРДИ

11 май 2023 йил
101
0

Фориш туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Жумладан, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни туман ҳокими Икром Матиев бош туманда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Фориш туман ҳокими Икром Матиев Пайшанба – профилактика куни муносабати билан жамоатчилик вакиллари билан учрашди.
Учрашувда туман ҳокими аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактик тадбирларни самарали ташкил этишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, тадбирлар давомида чет элдан қайтиб келган мигрантлар билан яккама якка суҳбатлар ўтказиш лозимлигини таъкидлади. Ишчи гуруҳ аъзоларига бу борада зарур топшириқ, тавсия ва кўрсатмалар берди.
Шунингдек, учрашувда Фориш туман ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, тезкор қидирув хизмати бошлиғи Ғанишер Бўронбоев ҳам сўзга чиқиб, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳолати ҳақида ахборот берди.
Шундан сўнг жамоатчилик вакиллари профилактик тадбирларни амалга ошириш учун жойларга чиқиб кетишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар