Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95

ХАЛҚ БАНКИ 148 ЁШДА

10 май 2023 йил
128
0

Юртимизнинг энг қадимий банкларидан ҳисобланган Халқ банки бугун ўзининг 148 йиллигини кенг нишонламоқда.
Банк 1875 йилда Тошкент шаҳрида бирламчи жамғарма кассалар сифатида ўз фаолиятини бошлаган.
Бугун банк ўзининг 196 та филиаллари, 106 та Банк хизматлари марказлари ва 2260 га яқин кассалар тармоғига эга энг кенг тармоқли молия муассасаси ҳисобланади.
“Халқ банки” Фориш туман филиали жамоаси ҳам туманнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақаларини ўз вақтида етказиб бериш, банк мижозларига сифатли хизмат кўрсатиш борасида самарали меҳант қилишяпти.
Банкнинг кўп сонли ходимлари ва раҳбарларини бугунги қутлуғ сана билан самимий муборакбод этамиз. Сизларни қанча танқид қилсак ҳам, қанча эътироз билдирсак ҳам сизларни халқимиз яхши кўради. Кунни кун, тунни тун деб жонбозлик кўрсатаётган барча фидойиларга байрамингиз муборак бўлсин.
Олдингизга катта мақсадларни қўйгансиз, барчасининг ижобатини тилаб қоламан.

Бобомурод Гулмуродзода

Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар