Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МАҲАЛЛА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

МАҲАЛЛА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

08 май 2023 йил
106
0

Фориш тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тумандаги энг юқори самарадорликка эришаётган 4-сектор ҳудудидаги "Осмонсой" маҳалла фуқаролари йиғинининг хотин-қизлар фаоли Бахтинисо Очилованинг иш тажрибасини тумандаги барча маҳаллалар хотин-қизлар фоллари фаолиятига тадбиқ қилиш бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарда Жиззах вилоят Оила ва хотин қизлар бошқармаси Маҳалладаги хотин-қизлар ишларини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Наргиза Абдуҳакимова, вилоят “Оқила аёллар” ҳаракати раҳбари Шоира Фозилова ва тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фоллари иштирок этишди.
Семинарда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг иш жараёни самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, ҳамда маҳаллада хотин-қизлар фаолиятига оид норматив хужжатлар билан ишлаш, 7 та йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ва уларнинг маълумотларини дафтарда юритилиши тўғрисида амалга оширилган ишлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Семинарда вилоят “Оқила аёллар” ҳаракати раҳбари Шоира Фозилова ҳам сўзга чиқиб, хотин-қизлар фаоллари билан бирга тумандаги “Оқила аёллар” ҳаракатлари аъзоларининг иш фаолият хақида тўхталиб ўтди ва бу борада ўз маслаҳатларини берди.
Семинар якунида тумандаги хотин-қизлар фаоллари иш фаолиятларида ўзларини қизиқтираётган саволларига вилоят Оила ва хотин қизлар бошқармаси Маҳалладаги хотин-қизлар ишларини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Наргиза Абдуҳакимова томонидан жавоблар бериди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар