Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МАЪНАВИЯТ ОЙЛИГИ ТАДБИРЛАРИ

МАЪНАВИЯТ ОЙЛИГИ ТАДБИРЛАРИ

03 май 2023 йил
102
0

Айни кунда Фориш туман ички ишлар бўлимида ҳам 1 майдан 1 июнгача “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилайлик” шиори остида маънавият ойлиги ўтказилмоқда.
Ойлик доирасида турли учрашувлар, суҳбатлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб бориляпти.
Жумладан, Фориш туман ахборот кутубхона маркази ходимлари томонидан туман ички ишлар бўлимида “Китоб беминнат устоз – китобхонлик эса маънавий эҳтиёж” мавзусида кўчма кутубхона ташкил этилди. Туман ахборот кутубхона маркази мутахассиси Маҳбуба Аясова ички ишлар бўлими ходимларига ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг янги бадиий асарлари тўғрисида маълумотлар берди.
Тадбир давомида ички ишлар ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар