Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДАГИ МАСАЛА

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДАГИ МАСАЛА

01 май 2023 йил
67
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига асосан Фориш туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига тумандаги муаммоси бор 30 нафар ёшлар бириктирилган эди.
Фориш туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Шавкат Узоқов туманнинг 1-сектор ҳудудидаги “Учма” маҳалласида бўлиб, ушбу 30 нафар ёшларнинг 17 нафарини яшаш манзилига бориб, улар муаммоларини яккама-якка суҳбатлашиб ўрганди.
Ўрганиш давомида ёшларга оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, ёшлар учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтди.
Бириктирилган ёшлар банкдан кредит олишда кўмаклашиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, бандликни таъминлаш ва шу каби бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш билан боғлиқ бу каби учрашувлар давом этмоқда.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар