РАСМЛАРДА ҲАЁТ АКСИ
Фориш тумани 3-сектор ҳудудидаги “Сайёд” маҳалласида жойлашган 7-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Бадиий Академияси қошидаги Санъат мактаб интернати, туман Маънавият маркази бўлими, туман Мактабгача ва мактаб таълими ҳамкорлигида 7-умумтаълим мактабининг собиқ ўқувчиси, ҳозирда Жиззах Санъат мактабида тахсил олувчи, ёш рассом Саидов Оғабек Жаҳонгир ўғлининг "Кўнгилларга қувонч келтиргин баҳор" номли ижодий расмлар кўргазма тадбирлари бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда ўқувчилар томонидан чизилган суратлар ва ўқувчилар томонидан тайёрланган ижодий чиқишлар намойиш этилди. Ижодий тадбирда сўзга чиққанлар ёшларнинг ижодий ишларига юқори баҳо бериб, уларнинг фаолиятларига омадлар тилади.
Тадбирда фаол иштирок этган ёшларга туман Маънавият маркази бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалар тақдим этилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.