Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ФОРИШ ТУМАН “САЙЁД” МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ФОРИШ ТУМАН “САЙЁД” МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

28 апрель 2023 йил
100
0

Фориш туман “Сайёд” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида маҳалла биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур маҳалла биносини бунёд этиш учун “Обод қишлоқ” дастури доирасида 380 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
“Сайёд” маҳалласида маҳалла биносини қуриб фойдаланишга топширилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Достон Жонадилов, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла аҳли иштирок этди.
Тадбирда Фориш туман ҳокими Икром Матиев ҳамда шу маҳаллада яшовчи меҳнат фахрийси Ўришбой Нурқуловлар сўзга чиқишди ва муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Шундан сўнг алвон ленталар қирқилиб, тадбир иштирокчилари янги бинода маҳалла мутасаддилари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар