“МАҲАЛЛА” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ТАШАББУСИ БИЛАН
Фориш туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда “Ойбек” номли маҳаллада ўқувчи ёшлар ўртасида спортнинг шахмат-шашка ва енгил атлетика тури бўйича мусобақалар ўтказилди. Ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган ушбу мусобақа қизғин курашларга бой бўлди.
Мусобақа якунида спортчиларга “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)