Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

28 апрель 2023 йил
64
0

ЖИЗЗАХ вил. – “Болаликдан ногирон аёл бутунлай тўшакка михланиб қолди”
ФОРИШ. “Жиззах вилояти Фориш тумани “Қўлба” маҳалласи Михин қишлоғидан мурожаат қиляпман. 42 ёш Насиба Махарова болаликдан ногирон эди, охирги 5 йил мобайнида бутунлай тўшакка михланиб қолди. Маҳалла фуқаролар йиғини аҳволидан хабар олмайди. У онаси қарамоғида, отаси йўқ. Мутасаддилардан унга даволаниши учун ва моддий томонлама ёрдам сўраймиз. “Аёллар дафтари”га киритилиб, субсидия ажратилса ҳам нур устига нур бўларди” деган хабар тарқалди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган ушбу хабар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фориш туманидаги Халқ қабулхонаси мутахассиси Рустам Тўйчиев, Фориш туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Элнора Умматова, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Адиба Жабборова, “Қўлба” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хайрулло Сайпулов, “Қўлба” маҳалласи хотин-қизлар фаоли Феруза Мавлонова, “Қўлба” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Ваҳоб Сувоновлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, мурожаат жойида ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, ҳақиқатдан ҳам 1-гуруҳ ногирони Насиба Махарова “Қўлба” маҳалласи Михин қишлоғида истиқомат қилади, меҳнатга лаёқатсиз. Оила бошлиғи Санобар Абдураҳмонова 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар рўйхатига олиниб, “Аёллар дафтари”га киритилган. Ишчи гуруҳ аъзолари Насиба Махарованинг онаси Санобар Абдураҳмонова, укаси Дилмурод Махаров ва оиланинг бошқа аъзолари билан суҳбат ўтказишди. Суҳбатдан маълум бўлишича Насиба Махарова 1-гуруҳ болаликдан ногирон. Унга давлат томонидан 989 850 сўм нафақа тайинланган. Фориш туман ҳокимлиги томонидан ногиронлик аравачаси билан таъминланган.
“Қўлба” маҳалласи патронаж ҳамшираси Субҳидам Келдибекова доимий равишда унинг холидан хабар олиб, зарур дори-дармонларни тарқатиб, бошқа муолажаларни ҳам амалга ошириб боряпти.
Ҳар байрам ва атоқли кунларда оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари ва бошқа мутасаддилар томонидан Насиба Махарова холидан хабар олиниб, зарур ёрдамлар бериб борилмоқда.
- Қизим Насиба Махарова тўғрисидаги ижтимоий тармоқда чиққан хабардан бехабармиз, – дейди 1-гуруҳ ногирони Насиба Махарованинг онаси Санобар Абдураҳмонова. – Оиламиз ушбу хабарни ким томонидан жойлаштирилганини билмайди. 1-гуруҳ ногирони бўлган қизим Насиба Махарованинг холидан Фориш туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар доимий хабар олиб, ёрдам бериб боряпти.
Қизим Насиба Махаровага давлат томонидан 989 850 сўм (тўққиз саксон тўққиз минг саккиз юз эллик сўм) нафақа тайинланган. Нафақа пулини ойма-ой олиб турибмиз. Патронаж ҳамшира келиб дори-дармонларни бериб, зарур муолажаларни қиляпти. Охирги марта 2023 йил 22 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан туман ҳокимлиги томонидан вакиллар келиб, ҳайитлик бериб кетишди. Ҳеч кимга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. (Санобар Абдураҳмонованинг ўз қўли билан ёзган ушбу хати туман ҳокимлиги ахборот хизматида сақланмоқда.)
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар