Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95

ЁШЛАР ВА ЭКОЛОГИЯ

19 апрель 2023 йил
158
0

Фориш туманидаги “Нурота” давлат қўриқхонаси билан Абу Али ибн Сино номли Дўстлик туманидаги тиббиёт техникуми жамоаси мустаҳкам алоқа ўрнатган.
Ана шу мустаҳкам алоқа натижасида “Нурота” давлат қўриқхонаси илмий ходимлари тез-тез Дўстлик тиббиёт техникумида бўлишиб, талаба ёшларга “Нурота” давлат қўриқхонаси табиати, флора ва фаунаси ҳақида батафсил маълумотлар бериб боришяпти.
Бу галги учрашув ҳам ҳар галгидан қизиқарли ва мазмунли ўтди. Талабаларга “Нурота” давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан қўриқхона табиати, флора ва фаунаси ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Бундан ташқари талабаларга рангли тасвирли буклетлар ҳам тарқатилди. Ушбу буклетларда “Нурота” давлат қўриқхонаси ҳудудида ўсадиган доривор ўсимликлар ҳақида маълумотлар берилган.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар