ФОРИШ ТУМАНИНИНГ 2-СЕКТОР ҲУДУДИДА ҲАМ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Айни кунда Фориш туманида Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституциясининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш борасида туманнинг барча ҳудудларида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Фориш туман прокурори, 2-сектор раҳбари Икром Нарзиев раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудидаги Мусоқул Оролов номли маҳаллада жойлашган 72-умумтаълим мактаби ўйингоҳида “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тарғибот тадбирида 2-сектор ҳудудидаги 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси, нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида аҳолига кенг тарғиб қилдилар.
Тарғибот тадбирида туман маданият маркази санъаткорлари ҳамда Тошкентдан ташриф буюрган эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирокида гала концерт намойиш этилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.