МУБОРАК КУНЛАРДА ЭЗГУ ЗИЁРАТ
Фориш туманидан 7 нафар нуроний отахон ва онахонларимиз Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларида муқаддас Умра зиёратини адо этиб қайтишди.
Давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилган ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлаш натижасида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ибратли оиласи, намунали хулқи билан ўз маҳаллаларида ҳурматга сазовор меҳнат фахрийлари Умра зиёрати амалларини бажариш бахтига муяссар бўлишди.
- Шундай қутлуғ Рамазон кунларида Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг муборак равзаларини зиёрат қилиш насиб этганлигига беадад шукроналар айтаман, – дейди туманнинг 1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳаллада яшовчи меҳнат фахрийси Абдураим Довилов. – Халқпарвар, фидоий раҳбаримизнинг беғараз ёрдамларидан, осойишта заминимизда қадримиз шунчалар улуғланаётганидан беҳад бахтиёрмиз.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.