Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » КОНСТИТУЦИОН ИСЛОҲОТЛАР ДАВР ТАЛАБИ

КОНСТИТУЦИОН ИСЛОҲОТЛАР ДАВР ТАЛАБИ

07 апрель 2023 йил
235
0

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган конституцион ислоҳотлар юзасидан турли фикр мулоҳазалар билдирилмоқда. Мазкур жараёнда барчага тенг яратилган фикр эркинлиги сабабли оддий фуқародан тортиб, мамлакатнинг кўзга кўринган мансабдор шахслари ва олимлари ҳам бу борада фикрини эркин ва баралла айтмоқда. Маълумки, давлат ва жамият ривожланиб борар экан, амалда бўлган қонунлар ҳам ушбу ўзгариш ва ривожланишга мос тарзда такомиллаштирилишни талаб қилади. Акс ҳолда, замон талабига жавоб бермаган қонун юридик кучга эга ҳисоблансада, амалда жамият ва фуқаролар учун фойдасиз, ишламайдиган қоидага айланиб қолади.
Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида, хусусан суд ҳокимиятининг мустақиллиги, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий таъминоти, аҳолининг судларга бўлган ишончини ошириш борасида салмоқли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу эса, ўз навбатида асосий қонунимиз бўлган Конституцияда муайян қоидаларни акс эттириш яна бошқаларини ўзгартириш эҳтиёжини юзага келтирди. Лойиҳани кўздан кечирар эканмиз, унда мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва ҳалқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатлар ўз ифодасини топаётганини кўриш мумкин.
Жумладан янги таҳрирдаги Конституциянинг 1-моддасида Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий давлат экани ўз аксини топмоқда. Бу барчанинг қонун олдида тенглигини ва ҳеч ким қонундан устун эмаслигини таъминлаш, судлар томонидан адолатли қарорлар қабул қилиш, умуман олганда давлат органларининг ҳалққа хизмат қилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Бугунги кунда судларга бўлган аҳолининг ишончини янада ошириш, Президентимиз таъбири билан айтганда, судни чин маънода адолат қўрғонига айлантириш давлатимиз олдида турган энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Ривожланган ҳорижий давлатлар тажрибасидан маълумки, суд ҳокимиятининг мустақиллиги бошқа ҳокимият тармоқларини тийиб туриш, ҳокимият ваколатларини тақсимлашда адолатга эришишда муҳим аҳамият касб этади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Конституциявий ислоҳотлар бугунги кунда жамият, давлат ва фуқаролар олдида турган энг муҳим ҳамда кечиктириб бўлмас вазифа ҳисобланади. Хусусан, Конституциянинг суд ҳокимияти йўналишида ўзгартирилаётган нормалари соҳани жаҳон андозалари даражасига олиб чиқишга, судни фуқаролар ва юридик шахсларнинг чинакам ҳимоячиси сифатида фаолият юритишига шароит яратади.

Нилуфар ШАВҚИЕВА,
Фориш туман иқтисодий суди ходими.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар