ФОРИШ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ХОДИМЛАРИ СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШДИ
Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган «Сиёсий-маърифат соати»да Фориш тумани ҳокимлиги ходимлари фаол иштирок этишиб, бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари тўғрисида зарурий маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, «Сиёсий-маърифат соати»да Конституциявий ислоҳотлар мазмуни, Япония давлат хизмати тизими бўйича видеолавҳа, “Мутолаа вақти” рукни, шунингдек, Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)