Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЭКСПОРТЁР КОРХОНАЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

ЭКСПОРТЁР КОРХОНАЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

06 апрель 2023 йил
331
0

Қайд этиш жоизки, 2021 йилда “GSP+” тизими доирасида 6200 турдаги маҳсулотларни Европа Иттифоқи давлатларига божсиз экспорт қилиш имконияти яратилди.
Амалга оширилган тизим доирасида санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига ҳам бир қатор вазифалар юкланди. Жумладан, хизмат “GSP+” тизими орқали экспорт қилинадиган 2700 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигига масъул этиб белгиланди. Ушбу тизим доирасида хизматнинг вилоят марказларидаги 14 лабораторияларни халқаро аккредитациядан ўтказиш вазифаси юклатилди.
Мазкур вазифалардан келиб чиқиб Фориш туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ҳам тумандаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг рўйхатлари шакллантирилиб, ушбу корхоналарга бўлим бошчилиги ишчи гуруҳ объектнинг ўзига ташриф буюрган ҳолда уларнинг муаммоларини ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш жараёнида экспортёр корхоналардан тизимга тегишли бўлган муаммолари аниқланиб, ижобий ҳал этиляпти.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар