Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛМОҚДА

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛМОҚДА

31 март 2023 йил
138
0

Рамазон – кечириш, оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва, албатта, ярашиш ва муроса ойидир.
Муборак Рамазон ойига кирар эканмиз, биз нафақат барча келишмовчиликларни ортда қолдиришимиз, балки севимли ва яқин инсонларимиз билан келажакда тинч-тотув яшашни ўрганишимиз лозим. Ҳаётда шундай пайтлар ҳам бўладики, энг керакли сўзларни ичимиздан чиқариш энг қийин ишга айланади.
Фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман суди ижро варақасига асосан, фуқаро О.Х.дан турмуш ўртоғи Х.С. фойдасига турмушларидан икки нафар фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ушбу ижро хужжати бўйича мажбурий ижро Бюронинг Фориш туман бўлимида қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан 2 нафар норасида фарзандларнинг ота-онасига тўғри тушунтиришлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Натижада муборак Рамазон ойларида гина-қудратларни унутилиб, оила қайта тикланди ва ижро ҳужжати амалда тамомланишига эришилди.

Абдухаким Тажибаев,
Мажбурий ижро Бюронинг Фориш туман бўлими давлат ижрочиси .

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар