Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ФОРИШ ТУМАНИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ ТАНТАНАЛИ КУЗАТИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

ФОРИШ ТУМАНИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ ТАНТАНАЛИ КУЗАТИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

31 март 2023 йил
161
0

Фориш туманидаги Фориш тоғ ўқув ҳарбий полигонида полигон раҳбарияти, туман маданият бўлими, маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида полигонда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, шараф ва ғурур билан ўз уйига жўнаб кетаётган ҳарбий хизматчиларни тантанали кузатиш маросимига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам дастури давомида ҳарбий хизматчилар ва меҳмонлар учун туман маданият маркази санъаткорлари томонидан Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, ҳарбий хизматчиларни қадр-қиммати ва шаънини улуғловчи тароналар, рақс ва турли қўшиқлар ижро этилди. Шу билан бир қаторда тадбирда ҳарбий хизматни ўтаб бўлган 65 нафарга яқин ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни хизмат давомида эришган ютуқлари ва иқтидорларини муносиб тарзда рағбатлантириш мақсадида Фориш тоғ ўқув ҳарбий полигони раҳбарияти томонидан ҳарбийларнинг ота-оналарига ташаккурномалар, фахрий ёрлиқлар ва олий таълимга кириш учун махсус сертификатлар топширилди.
Тадбир сўнгида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб уйига қайтаётган ҳарбий хизматчиларга туман маънавият ва маърифат маркази томонидан электрон адабиётлар совға қилинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар