Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ

31 март 2023 йил
137
0

Фориш туман ҳокими Икром Матиев аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан навбатдаги аҳоли қабулини ўтказди.
Кейинги йилларда Фориш туманида аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш орқали инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш энг муҳим устувор йўналишлардан бирига айланди.
Қабул жараёнида 25 нафар фуқаролар иштирок этди. Мурожаатларнинг аксариятини уй-жой, моддий ёрдам кўрсатиш, кредит тўловларига қобилиятсизлик, иш билан таъминлаш, даволанишда кўмаклашиш, маҳалла ички йўлларини таъмирлаш билан боғлиқ юзага келган муаммолар ташкил этди.
Қабулга келган фуқароларга қонун талаблари, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, муддатлари ва бошқа қатор муҳим масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Қабулда фуқаролар томонидан билдирилган 10 та мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал этилди. Қолган 3 та мурожаатлар ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар