Телефонлар:
(0372) 452-18-66
(0372) 452-17-95
» » ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯМИЗДА ХАЛҚ БАХТИ ИФОДА ЭТИЛГАН

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯМИЗДА ХАЛҚ БАХТИ ИФОДА ЭТИЛГАН

29 март 2023 йил
110
0

Аввал хабар берганимиздек, Фориш туманидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда мамлакатимизнинг янги Конституцияси лойиҳасига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги тарғибот тадбири Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Қўлба” маҳалласида жойлашган 12-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фаоллари, умумтаълим мактаби ўқитувчилари иштирок этишди.
Тадбирда Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Бозоргул Тўраева, Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутатлари Раъно Дауланова, Авазхон Бегиев ҳамда туман адлия бўлими мутахассиси Бегзод Туроповлар сўзга чиқишиб, амалдаги Конституция билан янги Конституция лойиҳасини ўзаро қиёслаб, тушунтириб ўтишди. Тадбир сўнгида барчани 2023 йил 30 апрел куни бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этишга даъват этишди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар