МАҲАЛЛАДА СУМАЛАК САЙЛИ
Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллари эъзозланган юрт” мавзусида сумалак сайли ўтказилди.
Тадбир қозонга сумалакни солишдан бошланиб, тандирга иссиқ нон ва патир ёпиш, кўк пичак, чучваралар пишириш, миллий урф-одатларни намойиши, бош қомусимизга киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар тарғиботига уланди.
Шунингдек, тадбирда хотин-қизлар томонидан тожик миллатига мансуб аҳоли урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи куй-қўшиқ, лапарлар ижро этилди.
Ҳабиба ҚУВНОҚОВА,
“Дўстлик” маҳалласи хотин-қизлар фаоли.
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)