ФОРИШ ТУМАНИДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
Фориш туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туманда йўл транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унга туман ҳудудида аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган йўналишсиз такси ҳайдовчилари, туман ички ишлар бўлими ходимлари, маҳалла ёшлар етакчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.
Тадбирда ВИИБ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари, майор Ғулом Анорбоев, туман ички ишлар бўлими ЖХХ гуруҳи бошлиғи майор Холмурод Турдибоевлар сўзга чиқишиб, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, маҳаллаларда, таълим масканлари ҳудудларида йўл белгилари ўрнатиш, аҳоли ўртасида содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва шу мавзуга оид бошқа масалаларга тўхталиб ўтишди.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.