БАРЧА КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022-йил 16-ноябрдаги 23-мб-сон қарорига асосан 4-меҳнат шакли чораклик Давлат статистика ҳисоботини 2023-йил 6-апрелдан кечиктирмай электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда eStat 4.0 дастури орқали электрон кўринишда тақдим этишингизни сўраймиз.
Мансабдор шахсларнинг статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
ФОРИШ ТУМАН СТАТИСТИКА БЎЛИМИ.
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)