ФОРИШ ТУМАНИДА “МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
Фориш туман 1-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли маҳаллада жойлашган 5-умумтаълим мактабида “Миллатлараро тотувлик” мавзусида ўқувчи ёшлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Бугунги кунда Фориш туманида 11 та миллат ва элат вакиллари бир оила аъзоларидек аҳил-иноқ яшашмоқда. Улар бир-бири билан қиз олиб, қиз бериб қуда-анда бўлиб кетишган. Тўй-ю маъракалари бир-бирисиз ўтмайди.
Тадбирда Жиззах Давлат Педагогика университетининг хорижий тиллар факультети ўқитувчиси Мафтуна Мустафоқулова ва хорижий тиллар факультетининг бир гуруҳ талабалари иштирок этишди. Байрам тадбирида ўқувчилар ўзларининг чиқишлари орқали ҳинд, турк, испан ва ўзбек халқларининг миллий анъаналари ва таомларини намойиш қилдилар. Тадбир сўнггида фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан эсталик совғалар билан тақдирландилар.
Камола РАҲМОНОВА,
Термиз давлат университети 4-босқич талабаси.